Ла Лига президенти ва Месси ўртасида "жанг" бўлгани ростми?

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Лионель Мессининг “Барселона”дан кетиш истаги ва бу борада содир бўлган воқеа ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Месси кетиши кутилаётган бир пайтда Ла Лига раҳбарияти унинг “Барса” билан шартномаси борлиги ва у фақатгина 700 млн евролик товон пули эвазигагина жамоани тарк этиши мумкинлигини маълум қилган эди.

“Месси билан бўлган жангда ўзимни ғолибдек ҳис қиляпманми? Асло йўқ. Мен Леодан миннатдорман, уни яхши кўраман. Чунки, у футболимизнинг сўнгги 20 йиллик тарихини ўзида мужассам этган. У билан қандай қилиб жанг қилишим мумкин? Мен фақат шартномани сақлаб қолиш учун аралашдим, холос”, - дейди Тебас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!