Ла Лига. "Реал" катта қийинчилик билан "Бетис"ни енгди
Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 19-туридан ўрин олган "Бетис" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Севильядаги "Эстадио Бенито Вильямарин" стадионида кечган учрашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.
Даставвал 13-дақиқада Лука Модрич ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Серхио Каналес мувозанатни тиклади. Ўйин сўнггида эса Дани Себальос гол киритиб, собиқ жамоасини "ранжитди" - 2:1, мадридликлар фойдасига.
Шу тариқа Сантьяго Солари шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 33 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. "Бетис" эса 26 очко билан 7-поғонада қолди.
Бетис
| Примера Дивизион 19-тур 14/01/2019, 00:45
1 :2 ![]() Тугади | Реал Мадрид
|
Стадион: Estadio Benito Villamarin 54187 томошабин Бош ҳакам: Alejandro Hernandez |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар