Ла Лига тўпурарлари рўйхатини 5 нафар футболчи бошқариб бормоқда

Айни дамда Испания Ла Лигасида тўпурарлик пойгасида бирданига 5та футболчи биринчи ўринда бормоқда.

Гап шундаки, Лионель Месси ("Барселона"), Карим Бензема ("Реал"), Яго Аспас ("Сельта"), Андре Силва ("Севилья") ва Рохер Марти ("Леванте") каби футболчилар ҳисобида ҳозирча бир хил – 4тадан гол мавжуд.

Бироқ, Месси ҳали 5-тур учрашувини ўтказмади, қолган барча футболчилар ушбу турда майдонга тушиб улгуришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!