Ла Лигага Месси қўрқадиган ҳимоячи келди (фото)

Ла Лига дебютанти “Уэска” янги мавсум олдидан “Штутгарт” ҳимоячиси Пабло Маффеони ижарага олди. 23 ёшли испаниялик ҳимоячи мавсум охирига қадар примерада тўп суради.  

“Барселона” етакчиси Лионель Месси илгари “Манчестер Сити” ва “Жирона”да ўйнаган бу ҳимоячининг маҳоратига алоҳида тан берган.

1506531175_maffeo2

- Одатда, мени таъқибчилар ҳеч ўйлантирмайди. Баъзан қийин ўйинлар ҳам бўлар экан. Сени бирор сония бўш қўймайдиган таъқибчи борлиги ғалати. Айниқса, Пабло Маффео мен учун энг ноқулай рақиб бўлган. Лекин майдондаги кураш ва оёққа бериладиган зарбалар футболнинг бир бўлади, - деган эди Месси.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)