Лаллана Англия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Адам Лаллана Англия терма жамоасига бўлажак ўйинларда ёрдам беролмайди.

Берилган хабарларга қараганда 30 ёшли футболчи машғулотлар пайтида жароҳат олган ва терма жамоа қароргоҳини ҳам тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Гарет Саутгейт бошчилигидаги жамоа дастлаб 8 сентябрь куни Испанияга қарши, орадан 3 кун ўтиб эса Швейцарияга қарши ўйин ўтказади. Ҳар иккала баҳс ҳам УЕФА Миллатлар кубоги доирасидан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!