"Лас-Пальмас"дан кетган Боатенг фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Кевин-Принс Боатенг оилавий сабабларга кўра "Лас-Пальмас" билан шартномасини бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Италиялик машхур журналист Жанлука ди Марционинг сўзларига кўра 30 ёшли футболчи фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Аниқроғи, Боатенгга "Айнтрахт" клуби 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда ва футболчи катта эхтимол билан айнан шу жамоада қўним топиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!