Ласло Дьере Риодан 500 очко олиб кетди
Ads

Сербиялик Ласло Дьере ва канадалик Феликс Оже "Rio Open" турнирининг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида ўзаро рақобатлашди.

Мазкур учрашувда Ласло рақибини 6:3, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.

Дьерега ушбу ғалаба 500 рейтинг очкоси билан биргаликда 369,000 АҚШ доллари пул мукофотини келтирди. Шунингдек, у фаолиятидаги илк совринга эга бўлди.