Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 34-туридан ўрин олган "Лацио" - "Женоа" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади.

Лацио

  • Хоакин Корреа 30', 56'
  • Чиро Иммобиле 43'
  • Луис Альберто 48'

А Серия 34-тур

02/05/2021, 15:30

4
:
3
Тугади

Дженоа

  • Адам Марушич 47' (автогол)
  • Джанлука Скамакка 80'
  • Элдор Шомуродов 81'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome 0 томошабин

Бош ҳакам: Piero Giacomelli

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Шомуродов яна гол урди, "Женоа" Римда имкониятни бой берди!

  • 90+2'

    Қулай позицияга чиқиб борган Перрейрани Ровелла тўхтатди.

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Бираскига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 88'

    Скамакка жарима майдони ичида тўпни тўхтатди. Бироқ ҳимоячилар унга ҳалал беришни уддалади.

  • 87'

    Инзаги шогирдлари катта қийинчилик билан рақиб ҳужумларини қайтармоқда.

  • 85'

    Римликларнинг тезкор қарши ҳужумини Масьелло бартараф этди.

  • 83'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Фарес огоҳлантирилди.

  • 81'

    ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДООООООООООООООООООВ!

    Қулай позицияга чиқиб борган Элдор аниқ зарбаси билан Рейнани ожиз қолдирди.

  • 80'

    ГОООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб ўзгарди!

    Жанлука Скамакка пенальтидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни қисқартирди!

  • 79'

    Милан Бадель жарима майдони ичида қўполлик эвазига тўхтатилди. Ҳакам нуқтага ишора этди.

  • 77'

    Тўп учун елкама-елка курашда Шомуродов рақиб ҳимоячисига имкониятни бой берди.

  • 74'

    Жарима майдони ичига етказиб берилган тўпга меҳмонлардан ҳеч ким ета олмади.

  • 72'

    Ўйин темпи пасайди. Томонлар тўпни марказда ушлаб турибди.

  • 69'

    Чиро Иммобиленинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 67'

    Элдор бу сафар жамоадоши узатган тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 66'

    Жарима майдони ичида 2 рақиби қуршовида қолиб кетган Шомуродов тўпни йўқотди.

  • 65'

    Марко Пьяца ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 63'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Элдор ноаниқ зарба берди.

  • 61'

    Корреа бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Бираски уни зарарсизлантирди.

  • 58'

    Ровелланинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 56'

    ГОЛ. "Лацио" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Жарима майдони ичида қулай позицияга чиқиб борган Хоакин Корреа аниқ зарбаси билан дублни расмийлаштирди.

  • 55'

    Пьяцанинг зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олди.

  • 53'

    Меҳмонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 50'

    Иккинчи бўлимда "грифонлар" бироз фаолроқ ҳаракат қиляпти.

  • 48'

    ГОЛ. Мезбонлар дарҳол ҳисобдаги фарқни тиклади!

    Луис Альбертонинг чиройли зарбасини Перин қайтара олмади.

  • 47'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛ! "Женоа" ҳисобни қисқартирди!

    Гилоьненинг фаол ҳаракатларидан кейин Марушич ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    "Женоа" сафида 3 ўзгариш: Скамакка, Пьяца ва Гилоьне Дестро, Зайц ҳамда Радованович ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Генуяликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Баделнинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 43'

    ГОЛ. Иммобиле пенальтини аниқ амалга оширди!

    Нуқта қаршисига келган Чиро ўзидан чап томонга кучли зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 42'

    Жарима майдони ичида Радованович Иммобилени йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 41'

    Бўлим сўнгига келиб меҳмонлар ҳам бироз ўйинга фаоллик қўшишга ҳаракат қилмоқда.

  • 38'

    "Женоа" анча суст ўйнамоқда. Рақиб ҳимояси ҳеч қандай қийинчиликсиз ҳужумларни бартараф этяпти.

  • 36'

    Тўп назорати "бургутлар"га қайтди. Улар темпни онгли равишда пасайтирди.

  • 34'

    "Женоа" ҳужумда айтарли ҳеч нима қила олмаяпти.

  • 32'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган мезбонлар бироз фаолликни пасайтирди.

  • 30'

    ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди!

    Радованович ўз жарима майдони ичида тўпни узоқлаштирмоқчи бўлиб зарба берди. Тўп Хоакин Корреага тегиб дарвозадан жой олди.

  • 28'

    Ҳаммаси жойида. Элдор ўйинни давом эттира олади.

  • 27'

    Элдор Шомуродов майдонда ётибди.

  • 25'

    Луис Альбертонинг яқин масофадан берган зарбасини Перин эгаллаб олди.

  • 23'

    Элдор жамоасининг чап қанотдан ташкил этилган ҳужумини муваффақиятли давом эттира олмади.

  • 21'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Рейна ушлаб олди.

  • 20'

    Меҳмонлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандартга эга бўлди.

  • 19'

    Баллардини шогирдлари жарима майдони олдида "автобус" қўйган ҳолда ҳимояланмоқда.

  • 17'

    Ўйин римликларнинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 15'

    Альберто бурчакдан тўпни дарвозага йўллади. Перин тўпни қайтарди.

  • 13'

    Ладзарининг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди.

  • 11'

    Жарима майдони ичида Луис Альберто тўпни ўзига бўйсундира олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 9'

    Рақибнинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини Бираски тўхтатиб қолди.

  • 7'

    Генуяликлар майдон марказини босиб ўтишда катта қийинчиликка дуч келмоқда.

  • 5'

    Чиро Иммобиленинг бу сафарги уриниши ҳам анча хавфли чиқди. "Лацио" рақибни кучли босим остида ушлаб турибди.

  • 3'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари фаоллик кўрсатмоқда. Иммобиленинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Перин қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
GRIZMAN
02/05/2021 15:52
Eldor o'zini ko'rsatish vaqti keldi

Минбар

Барча блоглар