"Лацио" бразилиялик ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Римнинг "Лацио" клуби ўз расмий сайтида ҳимоячи Луис Фелипе билан амалдаги келишувни узайтиргани ҳақида эълон қолди.

Айтиш лозимки, 20 ёшли бразилиялик футболчининг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган эди ва эндиликда томонлар ушбу ҳамкорликни 2022 йилга қадар узайтиришди.

Маълумот учун, Луис Фелипе “Лацио” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 22та учрашувда иштирок этиб, жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!