"Лацио" Германия терма жамоаси футболчисига қизиқиш билдирмоқда

"Вердер" ярим ҳимоячиси Серж Гнабрини фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Sky Sports Italia нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 21 ёшли футболчига "Лацио" ва "Наполи" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Манбанинг хабар беришича, неаполлликлар мавсум сўнггига қадар ўз таркибларини Германия терма жамоаси футболчиси билан тўлдиришни мўлжаллашмоқда.

Қайд этиш жиоз, футболчининг чекиниш баҳоси айни пайтда 8 милион еврони ташкил этади.

Маълумот ўрнида, Гнабри Бундеслига баҳсларида 15 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 1 та самарали пас узатган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!