"Лацио"нинг энг яхши тўпурари Рим дербисини ўтказиб юбориши мумкин

“Лацио” тўпурари Чиро Иммобиле бугун А Сериянинг 26-туридан ўрин олган “Рома”га қарши Рим дербисини ўтказиб юбориши мумкин.

Football Italia нашрининг хабар беришича 29 ёшли италиялик ҳужумчи сонида оғриқ ҳис қилмоқда ва айнан шу сабаб муҳим баҳсда ўйнай олмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Иммобиле “Лацио”нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 11та гол мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, “Лацио” ва “Рома” жамоалари баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!