Ads

Римнинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Бальде Кейта фаолиятини “Интер”да давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра “нерадзуррилар” 22 ёшли футболчи учун Рим клубига 22 млн евро беришга тайёр. Бундан ташқари “Интер” Кейтанинг ўзига  йиллик 3 млн евро маош ва беш йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Бир қатор ОАВларнинг маълум қилишича, сенегаллик футболчи “Лацио”нинг мавсумолди назорат ўйинларида иштирок этмаяпти ва у Милан томон йўлга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” клуби спорт директори Лучано Можи Кейтанинг “кекса синьора” билан келишувга эришгани ҳақида маълум қилган эди. Бироқ, кейинчалик футболчининг агенти Роберто Календа ушбу хабарни расман инкор этди.