Ads

Аввал хабар берганимиздек бундан бироз аввал Испания Ла Лигаси 4-туридан ўрин олган "Леганес" ҳамда "Вильярреал" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

«Мунисипаль де Бутарке» стадионида кечган учрашувда меҳмонларнинг қўллари баланд кели - 1:0. Учрашувдаги ягона гол 65-дақиқада Карлос Бакка томонидан киритилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Мазкур ғалаба туфайли "сариқ сувости кемаси" жамғарган очколар сони 4 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди. "Леганес" эса 1 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.