Легионерлар. Анзур Исмоилов жамоаси ўз майдонида “Шандон Луненг”га ютказиб қўйди
Бир неча дақиқа олдин Хитой чемпионати 3-туридан ўрин олган “Чанчун Ятай” – “Шандон Луненг” учрашуви якунланди. Унда ҳамюртимиз Анзур Исмоилов жамоаси ўз майдонида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Баҳсдага ҳар икки голга ҳам Парисс Сиссе муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Анзур Исмоилов эса мазкур беллашувда иштирок этмади.
“Чанчун Ятай” – “Шандон Луненг” 0:2
Голлар: Паписс Сиссе 59, 82.
Маълумот ўрнида, "Чанчун Ятай" ўтказилган 3 та ўйиннинг барчасида мағлубиятга учраган ҳолда турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.
Фикрлар