Легионерлар. Дилшод Шарофетдинов “Т-Тим” билан шартномасини узайтирди (фото)
Ads

 

Бир неча мавсумдан бери Малайзиянинг “Т-Тим” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Дилшод Шарофетдинов фаолиятини яна шу клубда давом эттирадиган бўлди.

Кеча ҳамюртимиз “Т-Тим” билан янги келишувга эришган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Аммо Дилшод Шарофетдинов малайзияликлар билан қанча муддатга шартномасини узайтиргани борасида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Т-Тим” кўригида бўлган Фарҳод Тожиев ҳам клуб билан шартнома имзолагани борасида хабар бериб ўтгандик.