Легионерлар: “Локомотив М” сўнгги дақиқаларда ғалабадан мосуво бўлди. Денисовдан 90 дақиқа ва сариқ карточка
Ads

Россия Премьер-лигаси 15-турида “Локомотив Москва” клуби ўз майдонида “Урал” футболчиларини қабул қилди.

Ушбу ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 

Ўйиннинг  85-дақиқасида "Локомотив" аъзоси Пейчинович ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг асосий вақтида қўшиб берилган дақиқаларда Фидлер ҳисобни тенглаштирди ва "Урал"ни мағлубиятдан сақлаб қолди, "темирйўлчилар"ни эса ғалабадан мосуво қилди. 

"Локомотив" сафида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Вилатий Денисов ўйинни тўлиқ ўтказиб, сариқ карточка билан ҳам огоҳлантирилди. 

"Локомотив" – "Урал" 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 85 Пейчинович, 1:1 – 90 Фидлер.

"Локомотив" – Гильерме, Чорлука, Янбаев, Виталий Денисов, Пейчинович, Фернандеш (Михалик, 90), Миранчук (Шкулетич, 75), Самедов, Игорь Денисов, Майкон, Касаев (Галаджан, 56).

"Урал" –  Заболотный, Динга, Фонтанелло, Данцев, Чантурия (Серченков, 58), Павленко, Кулаков, Фидлер, Лунгу, Ставпец (Коробов, 46), Павлюченко.

Огоҳлантиришлар: Ставпец (8), Павленко (42), Чорлука (43), Денисов (50).

Минбар

Барча блоглар