Легионерлар. “Ордабаси” ғалаба қозонган учрашувда Гейнрих 6 дақиқа ўйнади

Бугун Қозоғистон чемпионатида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” жамоаси ўз майдонида бу мавсум хали умуман мағлубиятга учрамаган “Кайсар” клубини қабул қилди.

Анчагина кескин курашларга бой бўлган мазкур беллашувда Гейнрих жамоаси минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз эса 84-дақиқада заҳирадан ўйинга қўшилди.

Қозоғистон чемпионати. 6-тур

“Ордабаси” – “Кайсар” 1:0

Гол: Марцваладзе 51

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!