Легионерларимиз. "Ал Сайлия" мағлуб бўлди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 18-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов фаолият олиб борадиган “Ал Сайлия” клуби сафарда “Умм Салал” билан куч синашди.

Мазкур беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Ушбу мағлубиятдан сўнг Ал Сайлия”нинг очколари сони 25 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 12 клуб орасида 5-ўринда бормоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси. 18-тур

“Умм Салал” – “Ал Сайлия” 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!