Легионерларимиз. Ахмедовнинг жамоаси “Гуанжоу Эвергранд” билан дуранг ўйнади
Ads

Ҳозиргина Хитой Супер Лигаси 18-туридан ўрин олган марказий ўйин ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси ўз майдонида турнир пешқадами “Гуанжоу Эвергранд”ни қабул қилди.

Қизғин курашларга бой тарзда ўтган баҳсда кучлар тенг келди – 2:2. Ҳамюртимиз майдонда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.

Хитой Супер Лигаси. 18-тур

“Шанхай СИПГ” – “Гуанжоу Эвергарнд” 2:2

Голлар: Ву Леи(2 та) – Алан, Ю Ханчао.