Легионерларимиз. Галиулиннинг жамоаси Болгариянинг 7-жамоасига мағлуб бўлди

Хабарингиз бор,  ҳамюртимиз Вагиз Галиулин фаолият олиб борадиган Россиянинг “Тосно” клуби мавсумнинг иккинчи қисми учун тайёргарликни Туркияда  олиб боришмоқда.

Бугун улар йиғин доирасида Болгариянинг “Черное Море” жамоасига қарши  назорат учрашуви ўтказишди. Ушбу ўйинда айни вақтда Болгария чемпионатида 7-ўринда бораётган “Черное Море” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Галиулин иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширилди.

Назорат учрашуви

«Тосно» (Россия) — «Черно Море» (Болгария) — 0:1 (0:1)

«Тосно» (асосий таркиб): Опарин, Дугалич, Миюшкович, Чернов, Маргасов, Полетанович, Рикардиньо, Нуну Роша, Мирзов, Быстров, Мелкадзе.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Юрченко, Буйволов, Сухарев, Карницкий, Трошечкин, Карвальо, Галиулин, Труич, Скворцов, Палиенко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!