Легионерларимиз. Жанубий Кореядан дараклар

Ҳамюртларимиз Шохрух Гадоев ҳамда Санжар Турсуновлар фаолият олиб борадиган "Тэджон Ситизен" клуби ўз майдонида "Ансан Гринерз"ни қабул қилди.

Мазкур беллашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ҳар иккала юртдошимиз ўйинни асосий таркибда бошлади. Турсунов 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Гадоев 83-дақиқада захирага олинди.

Бугунги ғалабадан сўнг "Тэджон Ситизен" жамғарган очколар сони  33 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди.

К Лига-2. 25-тур

"Тэджон Ситизен" - "Ансан Гринерз" 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!