Легионерларимиз. Малайзиядан дараклар
Кеча Малайзия Суперлигасида 2-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Бобур Акбаров фаолият олиб борадиган “Куала Лумпур” клуби сафарда “Негери Сембилан” клубига қарши баҳс олиб борди.
Ушбу ўйинда Николас Велес томонидан киритилган икки гол мезбонларга 3 очко олиб келди. Бобур Акбаров учрашувни асосий таркибда бошлади.
Қайд этиш жоиз, Фабио Маграо шогирдлари 1-турда “Селангор”га ҳам 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди ва айнан шу боис, жамоа турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.
Малайзия Суперлигаси. 2-тур
“Негери Сембилан” – “Куала Лумпур” 2:0.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар