Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси қуйи лигага тушиб кетиши мумкин
Ads

Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган "Жубило Ивата" клуби мамлакат чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритган "Кавасаки Фронтале" жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур беллашувда "Жубило Ивата" рақибга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Мусаев 81-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Бугунги мағлубиятдан сўнг "Жубило Ивата" ҳисобидаги очколар сони 41 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 18  жамоа орасида 16-ўринни эгаллади. Энди эса иваталиклар қуйи лигага тушиб кетмаслик учун плей-офф баҳсида майдонга тушади.

Ушбу ўйинлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Япония J лигаси. 34-тур

"Кавасаки Фронтале" - "Жубило Ивата" 3:1.