Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси сафарда дуранг ўйнади

Бугун Япония Жей Лигасида 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” жамоаси сафарда “Вегальта Сэндай” клуби билан баҳс юритди.

Ушбу ўйинда ҳисоб очилмади. Ўтган турни дисквалификация сабаб, ўтказиб юборган Мусаев бугунги баҳсда 90 дақиқа тўп сурди.

Айни вақтда унинг жамоаси 18 клуб орасида жадвалда 7-ўринда бормоқда.

Япония Жей Лигаси. 21-тур

“Вегальта Сэндай” – “Жубило Ивата” 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!