
Легионерларимиз. Насимовнинг жамоаси пешқадамга мағлуб бўлди
Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган лига – К Лига Челленжда 23-тур ўйинларига старт берилди.
Ҳамюртимиз Баҳодир Насимов фаолият олиб борадиган “Ансан Гринерс” жамоаси сафарда турнир карвонбошиси “Кённам” клубига қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли тарзда кечган беллашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ҳамюртимиз заҳирада қолдирилди.
К Лига Челленж. 23-тур
“Кённам” – “Ансан Гринерс” 3:1.
Фикрлар