Легионерларимиз. “Ростов” ўз майдонида “Анжи”дан устун келди.
Ads

Бугун Россия Премьер-Лигасида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби ўз майдонида Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Анжи”ни қабул қилди.

Александр Бухаров томонидан киритилган икки гол мезбонларга 3 очко келтирди. Ҳар иккала ҳамюртимиз заҳирада қолдирилди.

Россия Премьер-Лигаси. 18-тур

Ростов – Анжи 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 44, пенальти Бухаров, 2:0 – 58 Бухаров.

Ростов – Абаев, Ингасон, Вилюш, Паршивлюк, Макеев, Гацкан, Байрамян, Калачев (Зуев, 58), Маер, Ионов (Думбия, 86), Бухаров (Дядюн, 69).

Анжи – Лория, Самарджич, Тетрашвили, Полуяхтов, Брызгалов, Данченко (Яковлев, 74), Чайковский, Бакаев, Кацаев (Лескано, 63), Маркелов, Прудников (Иванченко, 70).

Огоҳлантиришлар: Маер (30), Гацкан (81), Лескано (90), Ингасон (90).