Легионерларимиз. Саломовни қайдномага ҳам киритишмади

Бугун Қозоғистон Премьер-Лигасида 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау” жамоаси сафарда “Қайсар” клуби меҳмони бўлди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Ҳамюртимиз учрашув қайдномасидан ҳам ўрин олмади.

Эътироф этиш жоиз, бундай ҳолат у “Атирау” сафида ўйнаётганидан буён илк бор содир бўлмоқда.

Маълумот учун, унинг жамоаси турнир жадвалида 12 жамоа орасида 17 очко тўплаган холда 10-ўринда бормоқда.

Қозоғистон Премьер-Лигаси. 20-тур

“Қайсар” – “Атирау” 2:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!