Легионерларимиз. Шанхай дербисида Аҳмедовнинг жамоаси ғолиб бўлди
Ads

Кеча Хитой Суперлигасида 2-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби сафарда “Шанхай Шеньхуа”га қарши баҳс олиб борди.

Шанхай дербисида Аҳмедовнинг жамоаси рақибдан устун келди – 2:0. Ҳамюртимиз одатдагидек ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Хитой Суперлигаси. 2-тур

“Шанхай Шеньхуа” – “Шанхай СИПГ” 0:2

Голлар: Халк (27), Лю Венжун (53).