Легионерларимиз. Шомуродовнинг жамоаси словен клуби билан дуранг ўйнади

Мавсумнинг иккинчи ярми учун Туркияда тайёргарлик олиб бораётган Россиянинг “Ростов” клуби бугун мазкур йиғин доирасида Словениянинг “Олимпия” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда 3:3 ҳисобида қайд этилди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов “Ростов”нинг асосий таркибидан ўрин олди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Назорат ўйини

“Ростов” (Россия) – “Олимпия” (Словения) 3:3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!