Легионерларимиз. Шукуровнинг жамоаси сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди
Ads

Бугун БАА чемпионатида 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган “Шаржа” клуби сафарда “Ал Ахли”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйин сўнггида пеналтидан гол киритилган гол эвазига меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнаб, 26-дақиқада сариқ карточка олди.

БАА чемпионати. 16-тур

“Ал Ахли” – “Шаржа” 0:1.