Легионерларимиз. Тожикистондан дараклар

Дам олиш кунлари Тожикистон Олий лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турнинг сўнгги ўйини Гиссарда кечди. Унда мусобақа дебютанти - "Кўктош" клуби ўз майдонида "Регар-ТадАЗ"ни қабул қилди.

Мазкур беллашувда кучлар тенг келди - 1:1. Мезбонлар сафида ҳамюримиз Муҳиддин Одилов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 76-дақиқада ўз ўрнини яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Иброҳимовга бўшатиб берди. 

"Регар" сафидаги ҳамюртларимиз - Сирожиддин Аллаев, Элдор Эргашев ва Исломбек Бойтўраевлар ўйнни асосий таркибда бошлашди.

Тожикистон чемпионати. 1-тур

"Кўктош" - "Регар-ТадАЗ" 1:1

Голлар: Фируз Қораев, 32 (0:1), Мухаммадшарифи Саидходжа, 35 (1:1).

«Куктош» (Рудаки): Баховиддин Холиқов, Ахтам Холбоев, Принц Артур, Мухаммаджон Рахмонов (Азизбек Султонов, 86), Фахриддин Сафарзода, Абдурасул Рахмонов (Махмадали Садыков, 69), Идан Окран, Одил Бобоназаров, Шохназар Назаров, Мухаммадшарифи Саидходжа, Мухиддин Одилов (Нодирбек Иброхимов, 76).

«Регар-ТадАЗ» (Турсунзаде): Мирали Муродов, Сироджиддин Аллаев, Ойбек Абдугаффоров, Дороб Эргашев (Фируз Рахматов, 83), Бахтиёр Азимов (Саидхони Амрохон, 46), Сафарали Каримов, Элдор Эргашев, Исломбек Бойтураев (Хайрулло Азизов, 58), Фируз Караев, Вайсиддин Сафаров, Амирджон Сафаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!