Легионерларимиз. Тўраевнинг жамоаси Малайзия ФА кубоги ярим финалига чиқди

Бугун Малайзияда Футбол Ассоцияцияси(ФА) кубоги ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев фаолият олиб борадиган “Теренггану” клуби чорак финал жавоб баҳсида “Саравак” клуби меҳмони бўлди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисоби билан якунланди. Дастлабки ўйинда ҳам худди шундай ҳисоб қайд этилгани боис, ўйин тақдири пенальтилар сериясида хал этилишига тўғри келди. Футбол лотореясида эса Тўраев жамоаси ғалаба қозонди – 4:1. Ҳамюртимиз ўйинни бошланғич таркибда бошлади.

Малайзия ФА кубоги. Чорак финал. Жавоб ўйини

“Саравак” – “Теренггану” 1:1(пенальтилар серияси 1:4)

Дастлабки ўйин: 1–1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!