Лэмпард: Рамос айбдор эмас
Ads

 

“Челси” клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард ЕЧЛ финалида Серхио Рамос билан тўқнашган Муҳаммад Салоҳнинг жароҳат олгани борасида ўз фикрини билдирди.

“Рамос тўп учун курашда Салоҳга жароҳат етказгани учун айбдор эмас деб ҳисоблайман. Аслида Серхио мисрлик футболчини ҳурмат қилади. У ҳимоячи сифатида ўз ишини бажарди. Баъзида шундай қаттиқ тўқнашувлар бўлиб туради. Бу вазиятда Салоҳга шунчаки омад кулиб боқмади”, – деди Лэмпард.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ елказидан олинган жароҳат туфайли учрашувнинг 30-дақиқасида майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Якунда “Реал” 3:1 ҳисобида зафар қучиб, қаторасига учинчи марта ЕЧЛ ғолибига айланди.