Лэмпард воз кечмоқчи бўлган Кепага испан клуби харидор бўлмоқда

"Челси"нинг 25 ёшли дарвозабони Кепа Аррисабалага амоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард билан муносабатлари яхши эмас.

Шу сабабли, испаниялик дарвозабон Премьер-лига 25-тури доирасида "Лестер"га қарши ўйин қайдномасига киритилмади. Daily Mail нашри хабарига кўра, Кепа ушбу мавсумда "Челси" либосида бошқа майдонга тушмайди.

Шунингдек, жамоа устози клуб раҳбариятидан испаниялик ўрнига бошқа дарвозабон харид қилишларини сўраган.

Ушбу вазиятни эса Испания чемпионати вакили "Атлетик" клуби кузатиб бормоқда. Агар бильбаоликлар футболчи билан шахсий шартнома бўйича келаши олишса, унда Кепа Ла Лигага қайтиш эҳтимоли юқори бўлиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)