Лерой Сане: Танқидларни ёқтираман

“Манчестер Сити” клуби ва Германия терма жамоаси вингери Лерой Сане мураббийларнинг унга нисбатан билдирадиган танқидларини қандай қабул қилиши ҳақида айтиб ўтди.

“Лёв ва Гвардиола мен билан қандай ишлаш кераклигини билишади. Мен эътирозларни яхши кўраман, айниқса Гвардиоланикини.

Мен мана шундай буюк мураббийлар томонидан танқидлар кўпроқ бўлишини кутаман. Хатто буларни ёқтираман ҳам. Танқид – футболдаги оддий нарса.

Мақсадим – терма жамоада навбатдаги қадамни қўйиш ва у ерда ўзимни кўрсатиш”, - дейди германиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!