Ads

Бугун "Кинг Пауэр Стэдиум"да бўладиган "Лестер" - "Ливерпуль" жамоалари тўқнашуви Англия премьер-лигасининг 4-турини очиб беради.

Учрашув ҳақида қизиқарли фактлар:

- "Лестер" ўз майдонида "Ливерпул"га қарши ўтказилган сўнгги 4та ўйиндан 3тасида ғалаба қозонган. 

- Агар "Ливерпуль" бугун ғалаба қозонадиган бўлса, у ҳолда ўз тарихида илк бор АПЛ стартида кетма-кет 4 марта ғалаба қозонган бўлади. Таъкидлаш керакки, мерсисайдликлар сўнгги бор 1990/91 йилда ушбу ишни уддалашган. Бироқ, у пайтда мусобақа премьер-лига маъқомида эмас эди.

- Агар "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон бугунги ўйинда ҳам ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олса, у ҳолда АПЛ тарихида мавсумнинг илк 4та учрашувида гол ўтказмаган 4-дарвозабонга айланади.

"Лестер Сити" – "Ливерпуль"

Стадион: "Кинг Пауэр Стэдиум" (Лестер)

Бошланиш вақти: 16:30

Бош ҳакам: Пол Тирни

Тахминий таркиблар:

"Лестер": Шмейхель – Амарти, Морган, Магуайр, Чилуэлл – Менди, Ндиди – Геззаль, Мэддисон, Грей – Ихеаначо.

"Ливерпуль": Алиссон – Гомес, Матип, ван Дейк, Робертсон – Милнер, Кейта, Вейналдум – Мане, Салах, Фирмино.