"Лестер" "Барселона" футболчисини АПЛга қайтармоқчи

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг Англия премьер лигасига қайтиши учун яна бир имконият пайдо бўлди.

"Ливерпуль" собиқ футболчисини АПЛнинг бошқа бир клуби "Лестер" 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Таъкидланишича, ушбу трансферни "тулкилар" раҳбарияти клуб бош мураббийи Брендан Рожерс хоҳишига кўра амалга оширишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо айни дамда "Бавария" сафида ижара асосида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!