Ads

Англиянинг “Лестер” клуби бош мураббийи Клод Пюэль ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 57 ёшли мутахассис билан бирга унинг ассистенти Жеки Бонневэй ҳам истеъфога чиқарилди.

Энди янги мураббийи келшунича бўлажак ўйинларга жамоани Майк Стоуэлл ва Адам Сэдлер каби мураббийлар жуфтлиги тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, Пюэль “Лестер”ни 2017 йилнинг октябридан буён бошқариб келаётган эди. “Тулкилар” кеча АПЛнинг навбатдаги турида ўз майдонида “Кристал Пэлас”га (4:1) имкониятни бой бериб қўйишди ва ўзларининг ғалабасиз серияларини 7та ўйинга етказишди.

Маълумот учун, “Лестер” айни дадма 32 очко билан премьер-лига мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.