Англия премьер-лигасининг 4-турида “Лестер” ўз майдонида “Вест Хэм”ни қабул қилди.

“King Power” стадионида кечган ўйин кутилмаганда мезбонларнинг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Майкл Антонио (14'), Пабло Форнальс (34') ва Жеррод Боуэн (83') томонидан киритилган голлар “болғачилар”га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)