“Лестер” Дринкуотер учун “Челси”да 40 млн сўрамоқда
Ads

Англиянинг “Лестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячи Дэнни Дринкуотернинг трансферидан максимал даражада  фойда кўрмоқчи.

Ушбу футболчига “Челси” қизиқаётган эди.  “Тулкилар” Дринкуотерни “аристократлар”га 40 млн фунтга сотмоқчи. Қайд этиш жоиз, худди шундай суммага Неманья Матични МЮга сотган эди.

“Лестер” вакилларининг фикрича, Дринкуотер Матичдан икки ёш кичик ва шунинг ўзиёқ, ушбу трансфер ундан кам бўлмаслиги лозимлигини айтишмоқда.