Ads

Англиянинг “Лестер” клуби “Порту” ҳимоячиси Рикарду Перейранинг трансферини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи “тулкилар” билан 5 йиллик шартнома имзолади. Трансфер нархи эса 22,5 млн фунтни ташкил этди.

Таъкидлаш керакки, Перейра бундан аввал “Лестер” бош мураббийи Клод Пюэль қўл остида “Ницца”да тўп сурган. У жорий мавсум “Порту” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушган.