Англия премьер-лигасининг 21-турида “Лестер” ўз майдонида “Лидс”ни қабул қилди.

“Кинг Пауэр” стадионида кечган беллашув кутилмаганда 1:3 ҳисобида “Лестер”нинг мағлубияти билан якунланди. “Лидс”га 3 очко келтирган 3 та голга Стюарт Даллас (15'), Патрик Бэмфорд (70') ва Жек Харрисон (84') муаллифлик қилган бўлса, “тулкилар”нинг ягона жавоб голини Харви Барнс (13') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)