Ads

Хабарингиз бор Клод Пюэлни истеъфога чиқарган “Лестер” айни дамда ўзига муносиб мураббий қидирмоқда.

Бундан аввалроқ “тулкилар” “Селтик” устози Брендан Рожерс билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хатто Рожерс мавсумни Шотландияда якунлаш истагида бўлса, АПЛ клуби уни ёзгача кутишга ҳам тайёр эканлиги ҳақида ёзилган эди.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра “Лестер”нинг фикри ўзгарган ва улар мавсум якунланишини кутмоқчи эмас. Жамоа раҳбарияти 51 ёшли мутахассисни ҳозироқ бош мураббий лавозимида кўришни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Лестер”нинг шорт-листида Рожерсдан ташқари шунингдек Рафаэль Бенитесом (“Ньюкасл”) ҳамда Роберто Мартинес (Бельгия терма жамоаси) каби мутахассислар ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.