“Лестер” тухматга қолган ҳужумчисига шаҳсий соқчи ёлламоқчи

Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Лестер” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Жейми Варди учун шаҳсий соқчи ёллашмоқчи.

Аввалроқ футболчи уни жамоанинг аввалги бош мураббийи Клаудио Раньерининг истеъфосида айблашаётгани ҳақида айтган эди. Аммо, Варди бу ишга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини алоҳида таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Раньерининг кутилмаган истеъфосидан сўнг, бир қатор инглиз ОАВлари италиялик мутахассиснинг жамоадан кетишида “тулкилар”нинг бир нечта футболчиси, шу жумладан Вардини ҳам қўли бор деб гумон қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!