
Левандовски “Бавария”дан норози
"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоасининг Осиё давлатлари бўйлаб ўтказган мавсумолди йиғинларидан кўнгли тўлмаганини таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, мюнхенликлар кўп саёҳат қилиб, ўртоқлик ўйинлари ўтказган холос.
– Мавсумолди тайёргарликлари пайтида бизда машғулотлар учун вақт бўлмади. Биз жуда кўп саёҳат қилдик ва ўртоқлик ўйинларини ўтказдик, – дейди Левандовски Bild нашрига. – Бу ҳеч қачон ёрдам бермайди. Энди бизда машғулотларга эътибор қаратиш учун икки ҳафта бор.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Германия чемпионати 1-турида "Байер"ни (3:1) мағлуб қилди. Мюнхен клуби навбатдаги ўйинда "Вердер" билан куч синашади. Ўйин 26 август куни бўлиб ўтади.
Фикрлар