Левандовски чемпионат якунига қадар Обамейянгдан кўпроқ гол уришига ишонмоқда
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Робер Левндовскини Бундеслиганинг ортда қолган 11та тур якунларига кўра тўпурарлик бобида “Боруссия Д” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгдан ортда қолайтганлиги ҳавотирга солмаяпти. Айтиш керакки, габонлик футболчи шу кунга қадар рақиблари дарвозасини 12 маротаба ишғол этган. Польшалик форварднинг ҳисобида эса 7та гол мавжуд.

“Кўрамиз, чемпионат якунига қадар Обамейянг иккимиз нечта гол киритарканмиз. Масалан, мусобақа якунига  3 ёки 5 тур қолганда”, - дейди Левандовски Goal интернет нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Бундеслиганинг ортда қолган турида “Боруссия Д” ўз майдонида айнан “Бавария”ни мағлубиятга учратди. Ушбу ўйиндаги ягона голга эса дортмундликлар тўпурари Обамейянг муаллифлик қилди.