Левандовски ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатида 6-ўринга кўтарилиб олди

ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган “Бавария” ва “Бенфика” қарама-қаршилиги мезбонларнинг йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мазкур баҳсда “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ўз ҳисобига иккита тўп ёзиб қўйди. Ушбу натижа била польшалик футболчи турнир тарихидаги тўпурарлар рўйхатининг олтинчи поғонасига кўратилиб олди.

Ҳозирда ундан гол урган футболчилар сифатида Рууд ван Нистелрой (56 гол), Карим Бензема (59), Рауль (71), Лионель Месси (105) ва Криштиану Роналду (121) бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!