Левандовски Испан клубига ўтиши мумкин

"бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Реал"га кўчиб ўтиши мумкин. Don Balon нашрига кўра, польшаликнинг агенти Пина Захави ушбу трансферни амалга ошиши учун ишларни бошлаб юборган.

Захави мадридликлар президенти Флорентино Перес билан учрашиб, Левандовскининг трансферини муҳокама қилиб улгурган.

Жорий мавсумда ҳужумчи Бундеслигада 10 ўйинда майдонга тушган ва 14 та гол киритишни уддалаган.