Левандовски кучли бешлик чемпионатлари тўпурарига айланиб олди
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби форварди Роберт Левандовски кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқчи сўнгги турида “Аякс”га (3:3) қарши баҳсда ўз номига дубль ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 30 ёшли польшалик футболчи шу тариқа ўзининг мавсумдаги голлари сонини 21тага етказиб олди ва бу борада кучли бешлик чемпионатларида тўп сураётган футболчилар орасида тўпурарга айланиб олди.

Маълумот учун, Левандовски ушбу голларининг 8тасини Чемпионлар лигасида, 9тасини Бундеслигада ва яна 3тасини Германия кубогида киритган.