Левандовски магистр бўлди (ФОТО)

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Польшанинг Спорт ва таълим университетида магистрлик дипломини қўлга киритди. Бу ҳақда La Otra Cara Deporte нашри хабар тарқатмоқда.

Левандовски ўтган мавсум “Бавария”нинг энг яхши тўпурари бўлди ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Роберт УЕФА талқинига кўра Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)